17:34 | 08.08.22 124
Россияда ўзбекистонлик йигит баландликдан қулаб, ҳалок бўлди
Ҳодиса марҳумнинг иш вақтида содир бўлган
Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманида ўзбекистонлик ишчи баландликдан қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Ҳодиса 6 августь куни, Москва вақти билан соат 16:00 ларда содир бўлган. 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўш турган ангар деворини юваётган вақтида металл конструкциянинг қулаши натижасида қурилиш нарвонидан тушиб кетган.
Йигит олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Унинг жасадин ўликхонага юборилган. Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда.
Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилиб, ўзи учун гўр қазишга мажбур қилинганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик йигит қизни пичоқлаб ўлдирганди.