Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев 8 август куни Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Мамлакатда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестисион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам муҳокама қилинди. Давлат раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 11 июль куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш ўтказганди. Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилган.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди