TBC Bank Uzbekistan қўшимча 35,1 миллион доллар сармояга эга бўлди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Жаҳон банки гуруҳи аъзоси Халқаро молия корпорацияси (IFC ва TBC Bank Group PLC компанияси 8 август куни TBC Bank Uzbekistan’га (TBC UZ) умумий миқдорда 35,1 миллион доллар қўшимча сармоя киритди. TBC Bank Uzbekistan Грузиянинг йирик TBC Bank Group PLC холдинг компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади. TBC Bank Group PLC Англия ва Уелсда рўйхатдан ўтган, компаниянинг акциялари Лондон фонд биржасида котировка қилинади.

Ушбу капитал оширилиши 2021 йил 30 сентябрда TBC UZ, TBC Bank Group PLC, EBRD ва IFC ўртасида имзоланган инвестицион келишув доирасида кўп йиллик молиялаштириш режасининг бир қисми ҳисобланади. Ушбу келишувга кўра, икки институционал инвесторнинг (YETTB ва IFC) ҳар бири TBC UZ’да 20 фоиздан улушларни қўлга киритган эди.

Илк бадал миқдори 18,8 миллион АҚШ доллари, яъни ҳар бир инвестор учун 9,4 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, TBC Bank Group PLC 25,9 миллион доллар инвестиция киритди.
Иккинчи сармоя доирасида EBRD ва IFC ҳар бири 7 миллион доллардан, BC Bank Group PLC эса 21,1 миллион доллардан жалб қилди. Шундай қилиб, TBC UZ’га жалб қилинган инвестицияларнинг умумий миқдори 79,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Инвестицион келишувга асосан, 2023-2024-йилларда ҳам капитални кўпайтириш режалаштирилган.

TBC Bank Ўзбекистондаги икки йиллик фаолияти давомида йирик ўсиш темпларини кўрсатишга эришди. Банк 2020 йилнинг апрел ойида лицензиясини қўлга киритди ва октябр ойида тижорий фаолиятини бошлади. Банк TBC Group’га тегишли ва мобил илова орқали чакана банк хизматларини таклиф этувчи Space платформасининг инновацион финтеч базасида фаолият юритади. 2022-йилнинг июлига келиб TBC UZ иловасини 2,4 миллион киши юклаб олди. Айни пайт TBC Bank республиканинг 9 та шаҳридаги шоу-румлари ва бутун мамлакат бўйлаб 33 та “мижозларни фаоллаштириш нуқталари” орқали банк хизматларини тақдим этиб келмоқда.

TBC Bank чакана фойдаланувчиларга онлайн-форматда: пул ўтказиш, кредит, автокредит, депозит, муддатли тўлов, банк карталари ва ҳисобварақлар бўйича тўлов қилиш каби хизматларни тақдим этади. Барча имкониятлардан TBC UZ иловасида фойдаланиш мумкин.

EBRD, IFC ва TBC Bank Group PLC инвестициялари TBC Bank операцион фаолиятининг ривожланишига, банк секторида корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини илгари суришга ёрдам беради ва Ўзбекистонда рақамли молиявий бозорнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

Янги инвестициялар мамлакат бозорига яқинда кириб келган рақамли банк операцион фаолиятининг янада ўсишига ва секторда корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини илгари суришга туртки бўлади.
Спартак Тетрашвили, TBC Bank Узбекистан бошқарув раиси буни шундай изоҳлади: «Умид қиламизки, ушбу сармоялар нафақат банкимизнинг ривожига, балки бутун мамлакатнинг рақамли соҳаси тараққиётига ҳисса қўшади. Биз халқаро инвесторлар учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги кундан-кунга ошиб бораётганига ўз мисолимизда амин бўлмоқдамиз. Республика Марказий банки томонидан ўтказилаётган реформалар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги имкониятлар ва сармоялар бизга мижозлар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ва фойдаланувчиларимиз учун инновацион рақамли хизматлар тақдим этишга ёрдам беради».

Кассандра Колберт, IFC’нинг Марказий Осиё бўйича катта менежери: «Биз TBC Bank Uzbekistan билан ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланаётганидан ва технологик инновацияларга асосланган банк хизматларининг кенгайишини қўллаб-қувватлаётганимиздан мамнунмиз. Ушбу инвестициялар жўшқин, самарали ва мустаҳкам капитализация қилинган хусусий банк секторини яратиш бўйича Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишга қаратилган бизнинг стратегиямизга мос келади».

Алкис Вриениос Дракинос, EBRD’нинг Ўзбекистондаги раҳбари:

— Биз TBC Bank Uzbekistan’ни бундан буён ҳам қўллаб-қувавтлашдан мамнунмиз. Ушбу рақамли банкнинг фаолияти қисқа тарихга эга бўлсада, банк бутун мамлакат бўйлаб кўп сонли чакана мижозларни қамраб олиш бўйича муҳим натижаларга эришди. Инвестиция банкнинг истиқболли ўсиш стратегиясини қўллаб-қувватлайди ва ТБC УЗъга янги марраларни забт этишга, жумладан Ўзбекистондаги микро- ва кичик бизнес учун молиявий хизматларни кенгайтиришга ёрдам беради.

TBC PLC ҳақида

TBC Bank Group масъулияти чекланган оммавий компания ҳисобланади. Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтган ушбу компания TBC Bank АЖ ҳамда асосан Грузиянинг молия сектори ва у билан чамбарчас боғлиқ бўлган корхоналар гуруҳининг холдинг компанияси саналади. TBC ва унинг шўба компаниялари 38,1% мижозлар кредити ва 37,8% мижозлар депозити умумий улуши билан Грузия бозоридаги етакчи универсал банк гуруҳи ҳисобланади. TBC чакана хизматлар, корпоратив ва микро, кичик ва ўрта корхоналарни ўз ичига олган бизнеснинг барча асосий йўналишларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Компаниянинг молиявий хизматлари анъанавий банк таклифларини, шунингдек, соҳадаги илғор ечимларни ўз ичига олади. 2020-йил TBC PLC Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтириб, “Space” платформасининг финтеч базасида мижозларга хизмат кўрсатишни ва чакана банк таклифларини мобил илова орқали таклиф қилишни бошлади.

TBC Bank Group Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтган масъулияти чекланган оммавий компания, TBC Bank АЖ ҳамда асосан Грузиянинг молия сектори ва у билан боғлиқ бошқа соҳаларда фаолият юритувчи корхоналарнинг холдинг компанияси ҳисобланади.

Қўшимча маълумот олиш учун:

https://www.tbcbankgroup.com
https://www.tbcbank.ge/web/en
Facebook: @tbcbankuz
Instagram: @tbcbankuzbekistan
Telegram: @tbc_bank_uzb
Веб: tbcbank.uz
Cалл cентер: 24/7: 1150

IFC ҳақида 

IFC – Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси, фаолияти ривожланаётган бозорларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш институти. Ушбу корпорация дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритиб, ўз капитали, тажрибаси ва нуфузини ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун сарфлайди. 2021-йилда бундай давлатларнинг хусусий компаниялари ва молиявий муассасаларига IFC томонидан рекорд даражасидаги 31,5 миллиард долларлик маблағ ажратилди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатлар CОVID-19 пандемиясининг оқибатлари билан курашаётган бир пайтда, улардаги хусусий сектор имкониятларидан фойдаланиб, ҳаддан ташқари камбағалликка чек қўйиш ва умумий фаровонликни ошириш эди. Қўшимча маълумот олишни истасангиз, www.ifc.org сайтига ташриф буюринг.

Алоқада қолинг:

www.facebook.com/IFCwbg
www.twitter.com/IFC_org
www.youtube.com/IFCvideocasts
www.ifc.org/SocialMediaIndex
www.instagram.com/ifc_org

EBRD (ЕТТБ) ҳақида

ЕТТБ учта қитъанинг 38 мамлакатида хусусий сектор ва тадбиркорлик ташаббусини ривожлантиришга кўмаклашиб келаётган халқаро молиявий ташкилот. Ушбу банк 71 та давлатга, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Европа инвестицион банкига тегишли. ЕТТБнинг сармоялари мамлакатлар иқтисодиётини рақобатбардош, инклюзив, осон бошқариладиган, экологик жиҳатдан тоза ва барқарор қилишга қаратилган. Бугунги кунга келиб ЕТТБ томонидан Ўзбекистондаги 111 та лойиҳага 3,38 миллиард евро жалб қилинди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди