Тошкент вилоятида 4 йигит мушук болаларини қийнади — видео

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 4 йигит мушук болаларини қийнаб, бу ҳолатни тасвирга олди. Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси вазият юзасидан ўрганиш ўтказди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, видеодаги шахслар 4 нафар 17 ёшдаги Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчилари экани аниқланиб, улар ота-оналари иштирокида ички ишлар бўлимига таклиф қилинган.

Жараёнда масъул раҳбарлар томонидан улар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлишнинг ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тўғрисида тушунча берилган.

Фото: Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-онасиига нисбатан Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар муҳокама қилиш учун Олмалиқ шаҳар болалар масалалари бўйича комиссиясига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 4 июль куни 12 ёшли йигит мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани аниқланганди. Маълум бўлишича, 2006 йилда туғулган А.М. амакисининг уйига меҳмонга бориб, хонадон эгасига тегишли бўлган мушукка нисбатан шафқациз муносабатда бўлган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган А.М. вояга етмагани сабаб унинг отаси Ҳ.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан баённома расмийлаштирилган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди