Тошкент вилоятида «Welcome to Bustanlik» халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 2022 йил 11 август куни «Welcome to Bustanlik» халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шунингдек, фестивалда «Миллий ПР-маркази» ДУК, Тошкент вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари кўмагида, «Амирсой» дам олиш маскани ва бошқа ташкилотлар ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур фестивалда 6000 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь ва МДҲнинг бошқа давлатларидан 1000 дан ортиқ вакиллар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида етакчи ошпазлар, реставраторлар, умумий овқатланиш корхоналарининг бошқарув ходимлари ва бошқалар бор. Фестиваль доирасида танловлар, миллий ва хорижий таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, мусиқий жамоаларнинг чиқишлари ва ҳ.к. кутилмоқда.

Ушбу ташаббус Тошкент вилоятида гастрономик ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистонда гастрономик туризмни ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек:

Мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни, ўзаро ишонч, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш;

Тинчлик ва хавфсизликни сақлаш;

Табиий обектларни асраб-авайлаш ва сақлаш;

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.

Тадбирга кириш бепул. Тадбирда иштирок этиш учун ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак.Тадбирга ташриф буюрувчиларни 10 августгача рўйхатга олинади.

Манзил: Амирсой Ресорт автомобил тўхташ майдончасиВақти: 11-август, 10:00 дан 22:00.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади