Тошкент вилоятида яна бир «Янги Ўзбекистон боғи» қурилади

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳудудида «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унга кўра, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар «Янгиобод» МФЙ «Nurafshon biznes city» ҳудудидаги 22,28 гектар ер майдони «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун бош режага асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» давлат унитар корхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Буюртмачи Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» ДУКга

  • Давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади;
  • лойиҳалаш учун ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун лицензияга эга корхонасига буюртма беради;
  • Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекциясига хабарнома юборади.

Шунингдек, унга мазкур ҳудудда жойлашган мухандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олиш вазифалари юклатилган.

Қарор билан вилоят қурилиш бош бошқармасига қурилиш лойиҳа ҳужжатарини белгиланган тартибда расмийлаштирилишига амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 31 августида Тошкент вилоятидаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументи ва «Янги Ўзбекистон» боғи очилиш маросими бўлиб ўтганди. Унда Президент иштирок этиб, мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилган эди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди