Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида 7 август куни соат 20:30 ларда иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 58 ёшли М.О. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобиль ва 25 ёшли А.Қ. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобиль ўзаро тўқнашган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида «Спарк» русумли автомобиль йўловчилари — 5 ёшли М.М., 54 ёшли М.О., «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Қ. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. «Spark» русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О. ва 63 ёшли йўловчи Д.Э. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилгани, Қамчиқда «Nexia» тўхтаб турган «Isuzu» билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди