Хитойда ҳайвондан келиб чиққан яна бир вирус одамларга юқмоқда

Хитой ва Сингапурлик олимлар гуруҳи Пекинда генипавируснинг янги турини аниқлади. Бу ҳақда «Пэнпай» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Дастлабки маълумотларга кўра, вирус ҳайвонлардан келиб чиққан. Ҳозиргача камида 35 киши бу касалликка чалинган.

«Хитойнинг Шаньдун ва Хэнань провинцияларида ‘Ланъя’ (Langya henipavirus, LayV)вируси билан касалланган 35 нафар бемор аниқланди», дейилади хабарда.

Ланъя вирусининг белгилари орасида иситма, чарчоқ, йўтал, иштаҳа йўқолиши, бўғимлар ўғриғи, шунингдек, кўнгил айниши мавжуд. Олимларнинг таъкидлашича, янги инфекция Нипаҳ вирусига ўхшайди, бироқ ўлим ёки касалликнинг оғир кечиши ҳолатлари кузатилмаган. Шу сабабли мутахассислар «Ланъя»  одамдан одамга юқиши мумкинми ёки йўқлигини ҳозирча айта олмайди.

Сингапур Миллий университети тиббиёт профессори Ван Линьфа касаллик ҳақидаги номаълум фактларни ҳисобга олиб, «Ланъя» ҳақида ҳушёр бўлиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Хитойда ўлимга олиб келадиган бубонли вабо аниқланганди. Шунингдек, Хитойда 4 яшар бола H3N8 парранда грипига чалинганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади