Бухорода далага ташлаб кетилган боланинг онаси топилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида далага ташлаб кетилган 9 ойлик чақалоқ онасининг шахсига аниқлик киритлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси

22 июль куни тахминан соат 09:20 ларда туманнинг «Кўҳна Найман» қишлоғида жойлашган «Шукур Тўхта» фермер хўжалиги дала шийпонидан тахминан 8-11 ойлик чақалоқ топилгани тўғрисида хабар берилганди.

Бухоро вилояти ИИБ, ҳудудий ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида чақалоқнинг 2022 йил январь ойида туғилган М.Н. экани ва онасининг шахси аниқланиб, тергов органига топширилган.

Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25/117-моддаси (хавф остида қолдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади