Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида суд ижро ҳужжатига асосан алимент пулини ундириш учун борган мажбурий ижро бюроси ижрочиси пичоқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБнинг туман бўлими ижрочиси Калтатой қишлоғида яшовчи фуқародан шу қишлоқда истиқомат қилувчи собиқ турмуш ўртоғининг бир нафар вояга етмаган фарзанди фойдасига 15 миллион сўм алимент пулларини ундириш тўғрисидаги фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди ижро ҳужжатига асосан икки нафар ҳамкасби билан борган.

Хонадон соҳиби маст ҳолатда алимент пулларини бермаслик мақсадида жанжал кўтариб, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан хизмат вазифасини бажараётган мажбурий ижро бюроси ходимининг танасига бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Оқибатда жабрланувчи «қорин бўшлиғининг чап ва пастки қисми, кўкрак қафасининг чап биқин соҳаси ҳамда чап елка соҳаларига санчилиб кирган жароҳати» ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Аввалроқ Андижонда тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани, Сурхондарёда қидирувда бўлган комбайнни беришни хоҳламаган эркак МИБ ходимини ургани, Андижонда аёл кредит гаровидаги машинани яшириб, МИБ ходимини калтаклагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди