Жиззахда «Cobalt» велосипедда кетаётган ака-сингилни уриб юборди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «ТК Регион»

Маълум қилинишича, 3 август куни соат 12:00 ларда Ғаллаорол тумани «Кўкбулоқ» ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи Ғаллаорол—Қўйтош 4К-237 автомобиль йўлининг 10-километрида Бахт МФЙ яшовчи 36 ёшли фуқаро «Cobalt»ни бошқариб бораётиб, йўлнинг ўн тарафида велосипедда кетаётган 8 ёшли бола ҳамда унинг 4 ёшли синглисини уриб юборган.

Оқибатда бола тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган, унинг синглиси эса «чап чаноқ ёпиқ синиши, қорин бўшлиғи шикасти» ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ҳам Фарғонада «Lacetti» уриб юборган велосипедчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган эди. Шунингдек, Наманганда «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипедчини уриб юборган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди