Жиззахда «Isuzu» ва «Зил» юк машиналари тўқнашиб ағдарилди — фото

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, 8 август куни соат 19:00 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1012-километрида Тошкент—Самарқанд йўналишида 26 ёшли З.Н. бошқарувидаги «Isuzu» ҳамда 51 ёшли М.Қ. бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.

«Авария» натижасида «Isuzu» автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда «Зил-130» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда юқори тезликда ҳаракатланган «Laсetti» ва Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши сабаб «Nexia» ағдарилган эди. Шунингдек, Тошкент вилоятида юк автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.

Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди
Жаҳон15:31 | 1.10.22
Россия АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги резолюция лойиҳасига вето қўйди