Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари экобошқарма бошлиқлари ишдан олинди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилишида 2022 йилнинг ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, йиғилишда экология соҳасига оид қонунлар, Президент фармон ва қарорлари ижросининг бажарилиши ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинган.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига «ҳайфсан» интизомий чоралари қўлланилган.

Аввалроқ Фарғонада экология бўлими бошлиғи 1600 доллар пора билан ушлангани, Тошкент вилоятида экология бўлими бош мутахассиси пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди