15:22 | 09.08.22 125
Ўзбек–қирғиз чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилади
Бунга нима сабаб бўлгани маълум қилинди
«Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистоннинг «Достук» чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли 2022 йилнинг 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 га қадар «Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари харакати вақтинча тўхтатилади.
Аввалроқ Ўзбек–қирғиз чегарасида 2022 йилда қўшимча 3–4 та ўтказиш пункти очилиши режалаштирилаётгани хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон Парламентида қирғиз-ўзбек чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш таклиф қилинганди.