19:10 | 09.08.22 498
Ўзбекистон 6 ойда Хитойдан 13,2 минг тонна чой импорт қилди
Январь–июнь ойларида жами 21 та давлатдан чой олиб келинган
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 21 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 миллион долларга тенг бўлган 16,1 минг тонна чой импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, чой импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 788 тоннага ошган. Январь-июнь ойларида давомида олиб келиган жойларнинг асосий қисми Хитой ҳисобига тўғри келади — 13,2 минг тонна.
6 ойда Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 13,2 минг тонна;
- Кения – 940 тонна;
- Эрон – 432 тонна;
- Ҳиндистон – 337 тонна;
- Индонезия – 292 тонна;
- Шри-Ланка – 215 тонна;
- Россия – 149 тонна;
- Вьетнам – 126 тонна;
- Қозоғистон – 124 тонна;
- БАА – 111 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон Покистондан 11,6 минг тонна картошка, Туркиядан 197 тонна банан импорт қилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон 6 ойда қанча балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилгани маълум бўлганди.