Ўзбекистонда «Agro TV» телеканали ташкил этилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги инновацион телеканал ташкил этилади, деб хабар беради ЎзА. Телеканал «Agro TV» деб номланиб, унда агросаноат соҳасига тегишли маълумотлар берилади.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, «Agro TV» телеканалининг асосий мақсади – мамлакат қишлоқ хўжалиги секторини янги ва замонавий ракурсларда очиб бериш.

Шунингдек, медиа технологияларнинг замонавий усуллари ва тенденцияларидан фойдаланилган ҳолда маҳаллий томошабин ҳамда хорижий инвесторларни гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб боради.

Бундан ташқари, аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш, томошабинга бу соҳадаги халқаро тажриба, инновациялар, ноу-хао, шунингдек, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари билан танишиш имкониятини беради.

«Agro TV» телеканали ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга узатилади. Телеканал қамрови Ўзбекистоннинг барча вилоятларини ўз ичига олади.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги виртуал телеканал ташкил қилингани ва «Имом Бухорий» зиёрат туризми йўлдош телеканали ташкил этилиши хабар қилинганди.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади