Ўзбекистонда истеъмол юқори бўлмаган жойларда газ ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Norma».

Фото: «Bugun.uz»

Газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2022 йил октябрь ойида ҳудудларда ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни «газ тақсимлаш станцияси — туман (шаҳар) чегараси — йирик участкаларнинг кириш қисми — истеъмолчи» технологик занжири асосида 1 800 та электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2022-2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонларининг газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2022 йилда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимидаги газ тармоқларининг геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмаларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2022-2024 йилларда «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирларининг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Газ таъминоти тизимидаги ходимларнинг хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича «йўл харитаси».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5 августдан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши тўғрисида хабар берилганди.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади