Ўзбекистонда йил бошидан бери истеъмолчиларга 40 млрд сўмлик зарар етказилди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори — 40 миллиард сўм. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Агентлик мутахассислари томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш жараёнида 2 миллион 240 мингга яқин истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланган. Шундан, истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 40 миллиард ташкил этган.

Бугунги кунга қадар Агентлик саъй-ҳаракати билан истеъмолчилар фойдасига 24,5 миллиард дан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, яроқлилик муддати ўтган, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган, мувофиқлигини тасдиқловчи хулосаларга эга бўлмаган сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олганликлари ҳақида истеъмолчилардан 1 500 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, 2020–2021 йилнинг биринчи ярмида истеъмолчиларнинг 37 036 та мурожаати кўриб чиқилиб, 9,6 миллиондан ортиқ истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланганди. Шунингдек, уларга етказилган 184,9 миллиард сўм зарарни қоплаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган эди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди