Қашқадарёда «Ёшлар туризми» қурултойи очилиш маросими бўлиб ўтди
Тадбир давомида Республика миқёсида Ёшлар туризм кенгаши фаолияти йўлга қўйилади
Қашқадарёда туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов иштирокида «Туризм ёшлари» қурултойи очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, июль ойида ўтказилган Ёшлар туризми ойлигида 200 мингга яқинёшларининг «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури асосида ички туризм саёҳатлари ташкил этилди.
«Бугунги кунда юртимизда ёшларга доир давлат сиёсати амалдаги ислоҳотларимизнинг асосоий йўналишларидан бирини ташкил этади. Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам иқтидорли ёшларга янада кенг имкониятлар берилди.
Жумладан, ёш мутахассисларни танлаш Дастури доирасида битирувчи курслардаги қобилиятли талабалар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида амалиёт ўташи ва ўқишни тамомлагач, ишга қабул қилиниши белгиланди. Бунинг натижасида маҳалладан – республикагача тамойили асосида кадрларни шакллантириш тизими яратилади», — дейди Азиз Абдуҳакимов.
Ушбу тадбир давомида Республика миқёсида Ёшлар туризм кенгаши фаолияти йўлга қўйилади ва ҳудудлар кесимида Кенгашнинг туризм элчилари сайланади.
«Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 30 апрелдаги ‘Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги қарорида Ёшлар туризм ойлиги доирасида Ёшлар туризими қурултойини ўтказиш бўйича алоҳида йўналишлар белгилаб берилган.
Июль ойида ўтказилган Ёшлар туризм ойлигида 200 мингга яқин мамлакатимиз ёшларининг ‘Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил’ дастури асосида ички туризм саёҳатлари ташкил этилди», — деб қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.
Унинг таъкидлашича, 30 ёшгача бўлган ёшларнинг туроператорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 миллион сўмлик грант маблағлари ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан 8–12 август кунлари «Ёшлар туризми» қурултойи ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.