Россия АҚШдан бошқа давлатлардаги ядро қуролларини олиб чиқишни талаб қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Игорь Вишневецкий АҚШ учинчи давлатлардан ядро қуролини олиб ташлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «AP»

Вишневецкий БМТнинг ядро қуролларини тарқатмаслик шартномасини кўриб чиқиш баёнотида бу бўйича гапирган. «АҚШ ядро қуроли миллий ҳудудга олиб чиқилиши керак», — деган сиёсатчи.

Унинг таъкидлашича, NATO очиқдан-очиқ ўзини ядро альянси деб билади. Бироқ АҚШнинг ядро қуроли бундай қуролга эга бўлмаган давлатларда жойлашган. Вишневецкий бу хавфсизликка салбий таъсир қилиши, ядровий можаро хавфини ошириб, қуролсизланиш жараёнини секинлаштиришини таъкидлаган.

У, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасидаги AUKUS ҳамкорлиги Осиё-Тинч океани минтақасида қуролланиш пойгасининг янги босқичи учун шароит яратишини билдирган.

Аввалроқ Россия президенти ядро уруши ҳақида хабар гапирганди. Шунингдек, Германия дунё давлатларини ядровий қуролсизланишга чақирганди.

Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди