Россияда ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани хабар қилинди — видео

Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани хабар қилинди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Келтирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ўзбек диаспораси раҳбари Россиянинг Украинани демилитаризация қилиш ва деназиялаштириш бўйича махсус ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлаган.

«Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида ‘Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти’ сарлавҳали видеолар тарқалмоқда. Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз» дейилади хабарда.

Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  Жиноят кодексининг 154-1-моддасига кўра,чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Россиянинг Коломна шаҳрида полиция «Жигули»да танкка қарши ракеталарни олиб кетаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 17 июнь куни уруш бошланганидан буён Украина томонида жанг қилиш учун келган хорижлик ёлланма аскарлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди. Маълум қилинишича, «махсус ҳарбий операция» бошлангандан бери Киев расмийлари Украинага 6956 нафар хорижлик ёлланма аскарни жалб қилган, улар орасида тириклар рўйхатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди