Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида содир бўлган жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 19 июнь куни Оқдарё тумани Пичоқчи маҳалласида яшовчи фуқаро А.нинг уйига келган меҳмонлар Ш. ва А. келишмовчилик сабаб ўзаро жанжаллашиб қолган.

Фуқаро Ш.нинг бош соҳаси ва қорнига берилган кучли зарба сабаб 24 июнь куни унинг соғлиғи ёмонлашган. Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасида шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Навоийда жанжаллашаётган икки фуқарони ажратмоқчи бўлган эркак пичоқлангани, Тошкентда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасидаги можаро катта жанжалларга айланиб кетаётгани, Самарқандда бир гуруҳ эркаклар ўртасида жанжал содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Жамият20:30 | 1.10.22
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида «Ўзбекистонлик» халқаро форуми бўлиб ўтди
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди