Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон жамоасини табриклади — видео

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон жамоасини ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, давлат раҳбари жамоа билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни ушбу буюк ғалаба билан қутлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси сўнгги турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Нидерландияни мағлуб этганди.

Нодир Ёқуббоев Йорден ван Фореест билан, Нодир Абдусатторов Гири Аниш билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров ҳам дуранг қайд этди. Жаҳонгир Воҳидов эса ғалаба қозониб, Ўзбекистонга сўнгги турда ҳам ғалаба келтирди. Умумий ҳисоб — 2,5:1,5. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпионига айланди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди