«Толибон» ва Покистон аскарлари ўртасида тўқнашув содир бўлди
Жараёнда енгил ва оғир қуроллардан фойдаланилган
Покистон аскарлари ва «Толибон» кучлари ўртасида Кунар вилоятининг Дангам ҳудудида 7 август куни тўқнашув юз берди. Бу ҳақда «Hasht e Subh Daily» хабар берди.

Маълум қилинишича, тўқнашув маҳаллий вақт биалн 17:30 атрофида бошалниб, тахминан 19:30гача давом этган. Уруш пайтида ҳар икки томон ҳам енгил ва оғир қуроллардан фойдаланган.
Қурбонлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, аммо жанглар тўхтаган. Икки томон ўртасида яна низо келиб чиқиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон чегарачилари ва «Толибон» ўртасида 28 июль куни ҳам тўқнашув юз берган. Шунингдек, Покистон 15 апрель куни чегарачилари ўлдирилгани сабабли Афғонистон ҳудудига авиазарба берган. берилган авиация ва артиллерия ҳужуми оқибатида камида 6 нафар тинч аҳоли, жумладан, 5 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган. «Толибон» авиазарба сабабли Покистонга норозилик нотаси топширган.