Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспектори бошқарувидаги хизмат автомобили билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 7 август куни соат 00:10 ларда туманнинг Найман маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. «Nexia» русумли автомашинасини бошқариб кетаётган бўлган. У ўз машинаси билан Ўзбекистон ва Феруз кўчалари туташган чорраҳада сафарбар гуруҳ ЙПХ инспектори Э.Р.нинг бошқарувидаги «Lacetti» хизмат автомашинасининг олд чап томон бурчагига урилган.

Йўл транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳодиса содир бўлган жой Боғот туман прокуратураси терговчиси раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган Дастлабки тиббий кўрикда (алкотестерда) фуқаро М.А.нинг мастлиги аниқланган, ЙПХ инспектори Э.Р.да эса мастлик ҳолати тасдиқланмаган.

ЙТҲ юзасидан суд-тиббий, суд-кимёвий, суд-автотехника ва суд–трасологик экспертизалари тайинланган. Ҳозирда ЙТҲнинг батафсил тафсилотларини аниқлаш юзасидан Боғот туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Тошкентда «Spark» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани, Тошкентда 5 ёшли пиёданинг ўлимига олиб келган ЙТҲ сабаби маълум бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади