ХТВ фарзандининг мактабини ўзгартирмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат қилди

Халқ таълими вазирлиги фарзандининг мактабини ўзгартирмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат билан чиқиб, бу ишни тезроқ амалга оширишни сўради.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Янги ўқув йили бошланишига бир ойдан кам муддат қолмоқда. Қайд этилишича, умумтаълим муассасаларидан янги ўқув йилига тайёргарлик билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган зарур ташкилий чораларни кўриш талаб этилади.

Хусусан, 1-синф ўқувчиларини «Президент совғаси» ва ўқувчилар сонига мос равишда тўлиқ дарсликлар билан таъминлаш, янги қабул қилинган ва мактабдан кетган ўқувчилар ҳисобини олган ҳолда синфларни комплектлаш, синфлар сонидан келиб чиқиб ўқув режа, дарс соатлари тақсимоти (тарификация), ўқитувчилар билан таъминлаш ишларини амалга ошириш лозим.

«Шунингдек, агар сиз ўтган (2021/2022) ўқув йилида фарзандингиз таълим олган мактабини маълум бир сабабларга кўра ўзгартиришга қарор қилган бўлсангиз, имкон қадар бу ишни тезроқ амалга оширишингизни сўраймиз. Бу билан халқ таълими тизими масъулларига якуний ҳисоб-китобни қилиб, зарур ҳолатларда дарсликларнинг қайта тақсимотини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берган бўласиз», — дейилади мурожаатда.

Вазирлик ўқув йилини муваффақиятли бошлаш ва боланинг таълим олишида барча зарур шарт-шароитларни яратиш учун бу жуда муҳимлигини таъкидлаб, ота-оналардан ушбу йўналишда эътиборли бўлишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг сентябрида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1-синфларга «Президент совғаси» етиб бормагани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ ХТВ вазиятга изоҳ берганди.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади