Зеленский ва Путин G20 саммитида учрашиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский агар Россия раҳбари Владимир Путин иштирок этса, Индонезиядаги G20 саммитига бориши мумкин. Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк бу ҳақда «BBC»га маълум қилган.

Фото: «AP»

Унинг сўзларига кўра, Зеленский Украина ҳудудида бўлиши кераклигига ишончи комил ва саммитда онлайн форматда қатнашиш мумкин. Бироқ, агар Путин тадбирга келса, Украина делегацияси саммит доирасида бевосита иштирок этиш имкониятини кўриб чиқиши керак бўлади.

«Чунки Путиннинг исталган жойда, ҳар қандай саммитда иштирок этиши билвосита саммит ташкилотчилари суверен давлатга ҳужум қилган Россия позициясини қонунийлаштираётганини билдиради. Бу гўёки, биз Россиянинг украиналик болаларни ўлдиришга ҳақли эканига ишонамиз дейишни англатади. Бунга шундай муносабатда бўлиш керак», — деб тушунтирган Подоляк.

Аввалроқ Индонезия президенти Жоко Видодо Россия президенти Владимир Путин Индонезиядаги G20 саммитига келмаслигини айтганди. Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков 27 июнь куни Индонезия Россия раҳбарига G20 етакчилари саммитида иштирок этиш учун таклифнома юборганини маълум қилган. Кремль таклифни қабул қилган. Видода ҳам 29 апрелда бу маълумотни тасдиқлаган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди