Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда подшоҳлик Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.


Фото: «Spa.gov.sa»

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни барча соҳаларда ривожлантириш йўллари кўриб чиқилган, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда умумий манфаатдор масалалар муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан май ойида ҳам телефон орқали суҳбатлашганди. Ўшанда улар суҳбат давомида икки томонлама алоқалар ҳамда икки давлат манфаатларига тааллуқли минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилган эди.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов БМТ бош котиби билан учрашган, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукуматининг тан олиниши ҳақида гапирганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди