12:22 | 10.08.22 115

БААда қиз ўзини ўлдиришга урингани учун жаримага тортилди

Қизнинг бу ҳаракати ҳақида полицияга дугонаси мурожаат қилган

Бирлашган Араб Амирлигида (БАА) яшовчи 30 ёшли осиёлик қиз Дубай суди томонидан ўз жонига қасд қилишга урингани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда «Gulf Today» хабар берди.

Фото: «EPA»

Маълум қилинишича, қиз 2021 йил июль ойида ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига унинг квартирасида у билан бирга яшовчи дугонаси айтган. Аризачининг сўзларига кўра, қиз йигити билан ёмон суҳбатдан кейин ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган. Жумладан, осиёлик қиз севгилиси уни алдаётганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан кичик жиноятлар бўйича Дубай суди қизни айбдор деб топган ва уни 1000 дирҳам (272 доллар) жарима тўлашга мажбур қилган.

Аввалроқ Ҳиндистонда эркак аёлини фақат лапша пиширгани учун судга берганди. Шунингдек,  Янги Зеландияда аёл турмуш ўртоғини оиласи билан вақт ўтказиш ўрнига балиқ овлашга кетгани учун онлайн аукционга қўйганди.