Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди

Тошкент шаҳрида 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Унда Сенат аъзолари, суд ва прокуратура органларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борган.

Дастлаб сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Камилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. Сенат мажлисда бўлиб ўтган муҳокама натижасида уни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинган.

Муҳокама якунида сенаторлар томонидан суд тизимида ҳамда маъмурий органларда раҳбарлик лавозимларида кўп йиллар мобайнида ишлаб келган Бахтиёр Жоҳогирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланагн.

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилган. Маълумки, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига кўра Конституциявий суднинг судьялари белгиланган муддатга сайланади.

Қайд этиишича, амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби Сенат ялпи мажлисида кенг муҳокама қилинди.

Сенаторлар томонидан маъқулланган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси якунланди.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Конституциявий суднинг ваколатлари 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритганди.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди