10:48 | 10.08.22 99

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди

Унинг бошқа ковид штамларидан фарқи маълум қилинди

Беларусда коронавируснинг янги «омикрон нинзя» штами аниқланди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Вечерний Гродно»

Касалликнинг икки ҳолати ҳам лаборатория томонидан тасдиқланган. Улар Минск ва Витебскда аниқланган. Беморларда вирус енгил шаклда намоён бўлган. «Омикрон-нинзя» танага тезроқ кириб боради, иммунитетни заифлаштиради ва антитаначаларга қарши туради. Шунинг учун ҳам унга «нинзя» номи берилган.

Таъкидланишича, касалланган бемор 12 кишини юқтириши мумкин. Бу бошқа ковид турларга қараганда икки баравар кўплигини англатади.

«Бу доимий равишда мутацияга учраган ‘омикрон’дир. Шунинг учун биз касалликнинг оғир кечишини прогноз қилмаймиз», — деган Беларусь бош давлат санитария шифокори Александр Тарасенко.

Ушбу коронавирус тури бугунги кунга қадар 43 мамлакатда рўйхатга олингани маълум қилинган.

Аввалроқ Нидерландияда коронавируснинг янги — «кентавр» тури аниқланганди. Шунингдек, ЖССТ коронавируснинг янада хавфли тури пайдо бўлишидан огоҳлантирганди.