Бугун оқшоми. Ўзгарган Олий суд раиси, Тошкентни 1994 йилги Дубай билан солиштирган Ортиқхўжаев, урушга қатнашмаслик ҳақида огоҳлантирув

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Улар бугун келади! Шахмат Олимпиадаси чемпионлари — Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 11 август соат 02:45 да Тошкентга қўнади. Уларга машина, пул ва давлат мукофоти берилади.

Фото: Шахмат федерацияси ахборот хизмати

Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, чемпионлар 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Уларни тантанали равишда кутиб олишга чиқишингиз мумкин. Уларни боксчилардан, футболчилардан кам бўлмаган ҳолда, керак бўлса яхшироқ қилиб кутиб олиш зарур — улар бунга лойиқ! Президент айтганидек, уларнинг боксчилардан нимаси кам?

Шавкат Мирзиёев шахматчиларни тақдирлаш ҳақида гапирди. Йигитларни «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, қизларни эса «Келажак бунёдкори» медали бериш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекилган. Бундан ташқари, чемпион йигитларга катта миқдорда пул, машиналар ҳам берилади (лекин русуми ҳали маълум эмас).

«Чемпионларимизга яна қанақа совға беришни узоқ ўйладим. Мана, боксчиларимизга шундай катта пул мукофоти, машиналар бердик, шахматчиларимизга ҳам бермасак, адолатдан бўлмайди. Шу сабабли уларга машина ҳам совға қиладиган бўлдик. Ёш-ёш йигитларимиз уйига машина ҳайдаб борса, тасаввур қилинглар, бу ёшларимизга қандай катта мотивация бўлади», — деган давлат раҳбари.

Йирик ўзгариш: Олий суд раиси Козим Комилов Конституциявий суд судьялигига ўтди, унинг ўрнига Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов сайланди.

Козим Комилов Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлисида Президент томонидан Олий суд раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилинган. Олий суд раиси Козим Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган. Сенат ушбу унинг мурожаатини қаноатлантириб, лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган.

Бахтиёр Исломов
Фото: Сенет матбуот хизмати

Мирзиёев киритган тақдимномада Козим Комиловнинг ўрнига Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди кўрсатилган. Сенат ушбу номзодни маъқуллади ва Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломов бўлди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан солиштирув. Ҳоким Тошкентни Дубай билан солиштирди, лекин негадир 1994 йилгиси билан.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр эканини таъкидлади. У бу ҳақда 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда гапирган. Шунингдек, у брифинг давомида «Салом, Ташкент» видеоролигига тўхталиб ўтган.

«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Бунга неча йил бўлибди? Лекин секин-секин Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми?» — дея таъкидлаган ҳоким.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев брифинг давомида пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтган. Тошкент аҳолиси ҳам Дубайдагидек яшашни орзу қилади: йўллари ер билан масофаси 1 смгина қоладиган машинларда ҳам бемалол юрса бўладиган, элементар, масалан, газ, свет ва сувга бўлган эҳитиёжлари бемалол қондириладиган, хуллас, бемалол, ўзини эркин ҳис қилиб, ҳақиқий пойтахтда яшаётгандек ҳис қилиб яшашни хоҳлайди. Энди, буям бир орзу-да!

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди.

Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Россияда элчихонаси ватандошларга бу борада огоҳлантириш билан чиқди.

Фото:«EADaily»

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради, бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш)га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради.

Бошқа хабарлар пунктларда:

  • Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди. Завод марҳуманинг болаларини қарамоғига олди;
  • «Ватанга қайтиш»: Тошкентликлар йил бошидан бери доимий яшаш учун асосан Қашқадарё ва Тошкент вилоятига кўчиб ўтган;
  • Ўзбекистонда фахрий донорларнинг мукофот пули оширилди ва уларга қатор имтиёзлар берилди;
  • Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Ҳаммамиз келажак учун шу нишонсиз ҳам табиат ҳимоячиси бўлишимиз зарур.

Хўш, оламда нима гап?

Ўзбекистондан Россияга 1 тоннадан ортиқ исириқ олиб ўтилаётган контейнер тўхтатилди. Юк эгаси умрбодга қамалиши мумкин.

Фото: Новороссийск божҳонаси матбуот хизмати

Ўзбекистондан Россияга олиб ўтилаётган бир тоннадан ортиқ исириқ бор юк Новороссийск божхона бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилди. Юк Яқин Шарқ давлатларидан бирига жўнатилиши керак бўлган. Юк таркибида исриқдан ташқари, қуритилган мевалар, ёввойи гул, зиғир мойи, идиш-товоқ ва қуритилган ўтлар бўлган. Божхоначилар ўсимликдан намуналар олиб, экспертизадан ўтказган ва бу ўт таркибида «ҳармин» моддаси борлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан наркотик моддалар контрабандаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Юкнинг эгасига умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Шунга ўхшаш ҳолатлар Ўзбекистонга киришда ҳам учраб туради: Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган 280 тонна АИ-95 бензини тўхтатиб қолинди.

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги департаменти ходимлари АИ-95 русумли бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдини олди.

Фото: «liter.kz»

Умумий қиймати қарийб 90 миллион тенгега тенг умумий ҳажми 280 тонна бўлган бензин солинган 5 та вагон цистерна қўлга олинган. Улар ёқилғига қарши қўшимча сифатида белгилан. Бироқ, эксперт хулосасига кўра, цистернадан олинган намуналар К-4 экологик синфидаги бензин бўлган.

Аниқлик киритилишича, шартномага муофиқ Қозоғистондан Ўзбекистон компаниясига жами 45 миллион долларлик 50 минг тонна бензин экспорт қилиш режалаштирилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев