«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр эканини таъкидлади. Бу ҳақда «UzReport» телеканали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Тошкент ҳокими бу ҳақда 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда гапирган. Шунингдек, у брифинг давомида «Салом, Ташкент» видеоролигига тўхталиб ўтган.

«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Бунга неча йил бўлибди? Лекин секин-секин Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми?» — дея таъкидлаган ҳоким.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев брифинг давомида пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги асосий автомобиль йўлларини қисқа муддатда таъмирлаш бўйича топшириқ берганди.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди