Фарғонадаги заводда устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборгани тўғрисида хабар берилганди. «Gazeta.uz»нинг завод матбуот хизматига таяниб ёзишича, аёл вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Маълумотларга кўра, Санобархон Хайдарова заводнинг 32-сонли цехида 2-тоифали бўёқчи сифати ишлаган. Мудҳиш ҳодиса содир бўлган тонгда у ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборган ва танасининг 70 фоиз куйиши билан шифохонага ётқизилган эди. Корхонанинг маълум қилишича, аёлнинг «пропуски» бўлмагани сабаб завод ҳудудига киритилмаган.

Саккиз кун давомида у шифокорлар назорати остида бўлган, бироқ аёлни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. 10 август куни соат 07:00 ларда унинг аҳволи оғирлашган, артериал босими ва пульси йўқолган. Шифокорлар жонлантириш муолажаларини бошлаган, аммо соат 07:05 да биологик ўлим қайд этилган.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Санобархон Хайдарованинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, дафн этиш билан боғлиқ барча харажатларни қопланишини маълум қилган. Шунингдек, завод аёлнинг вояга етган фарзандларини ўқиш харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам тўлашни ўз зиммасига олади, зарур ҳолларда ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатади.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида икки йигит жинсий алоқа қилиш мақсадида келган аёлни ёқиб юборганди. Шунингдек, Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган, тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирганди.

Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди