«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташриф буюриб, шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдик. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026-йилги шахмат Олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. ‘Биз чемпионлар юртига боряпмиз’, дейишади. Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади.

Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошлайди», — деган Президент «Уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, автомобил беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам?» — дея қўшимча қилган ҳолда. Шунингдек, Президент 5 август куни имзолаган қарорига биноан шахматчиларга 600 миллиондан берилишини таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклаганди. Кейинроқ Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг шахматчиларга йўллаган табриги матнини эълон қилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди