Иқтисодий, ижтимоий ва маънавий омиллар: ерни хусусийлаштириш нималарда намоён бўлади?

Мулк, жумладан, қишлоқ хўжалиги объектларини хусусийлаштириш – бозор иқтисодиётининг муҳим шартларидан бири. Ўзига тегишли ерни истаганича тасарруф этиш ва ундан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш – эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамлаб, меҳнат унумдорлигини оширишга ҳисса қўшиши — жаҳон тажрибасида тасдиқланган факт. Коллектив хўжаликлар мулки ва шахсий мулк ўзаро қиёсланганда, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи самарадорлиги яққол кўзга ташланади.

Маълумотларга кўра, дунёнинг фақатгина олти мамлакатида эркин ер бозори мавжуд эмас. Булар: Шимолий Корея, Тожикистон, Конго, Венесуэла, Куба ва Украина.

Германияда қишлоқ хўжалиги ерларининг 95 фоиздан кўпи хусусий мулк ҳисобланади, қолган ерлар эса давлатга тегишли. Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида ерга нисбатан хусусий мулкчиликнинг тўлақонли жорий этилмаганлиги ҳақиқий мулкдорлар қатламининг етарлича шаклланмаслигига, ер ҳақиқий товар сифатида бозор муомаласига киритилмаслигига сабаб бўлди.

Яъни, де-факто ерга талаб бор, аммо де-юре унинг аниқ қиймати белгиланмаган. Тадбиркорда ердан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқи йўқ эди. Бундай тизим халқ тилида айтганда «қора бозор»нинг кучайишига, ноқонуний ер олди-сотдиси авж олишига шароит яратди. Натижада, сотган ҳам, сотиб олган ҳам жиноятга шерик бўлди, ютқазди.

Эндиликда бундай ҳолатларга чек қўйиш учун Конституцияда ерга нисбатан хусусий мулкчилик белгиланмоқда.

Иқтисодиёт фанлар доктори, эксперт Нодирбек Расулов ерни хусусийлаштириш билан боғлиқ ислоҳотлар қуйидаги омилларда намоён бўлишини таъкидлайди:

  • Иқтисодий омил. Иқтисодиёт жараёнларда ер энг муҳим омил ҳисобланиб, ҳар қандай ишлаб чиқариш бевосита у орқали амалга оширилади. Ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш муносабатлари тадбиркорлик фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун ер хусусийлашган давлатларда тадбиркорлик кенг ривожланган. Дунёнинг аксарият мамлакатларида ер хусусий мулк сифатида тасарруф этилади;
  • Ижтимоий омил. Конституцияга киритилиши режалаштирилаётган нормаларга кўра белгиланган қонунлар доирасида ерларни хусусийлаштириш жараёнининг амалга оширилиши ер эгалари, жумладан, фермерлар, деҳқонлар ва тадбиркорлар ижтимоий фаоллигини оширишга, уларда яратувчанлик, ижодкорлик, креативлик қобилиятлари янада ривожланишига, жуда кўп ҳолатларда ҳомийлик қилишга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш борасидаги ташаббусларнинг кўпайишига олиб келади;
  • Маънавий омил. Агарда Конституциянинг тегишли нормалари орқали мамлакатимизда ернинг хусусий мулкка айланиш жараёни қонуний жиҳатдан мустаҳкамланса, бу ер эгаларида маънавий жиҳатдан катта ишончни пайдо бўлишига олиб келади. Шу билан бирга мулк эгаларининг хусусийлаштирилган ерга нисбатан муносабати кескин ўзгаради, уни асраб-авайлашга, ердан фойдаланиш бўйича узоқ муддатли стратегик режаларни тузишга олиб келади.

Ерга эгалик қилиш ва уни тасарруф этишга оид ҳуқуқнинг Конституцияда мустаҳкамланиши мулк дахлсизлигини кафолатлайди ва аҳолининг янги бизнес ғоялар орқали иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиши учун имкониятларни кенгайтиради. Бу ўзига хос «комфорт зона»дан чиқиш ва ривожланиш сари қўйилган навбатдаги қадамдир.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади