Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда

Жиззах вилояти ИИБ Зомин туманида бир аёлнинг калтакланиб, зўрлангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, Зомин тумани «Пешағор» ҚФЙда яшовчи уй бекаси, икки нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кирганини билдирган. Аёлнинг айтишича, эркаклар уни қўрқитиб, юзига бир неча маротаба урган, зўрлаб, номусига теккан.

Шу сабабли у ИИБдан бу борада қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 118- моддаси (номусга тегиш) 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Жиззахда уч нафар эркак бир аёлни зўрлаган, Самарқандда боғ ичида қизни зўрлаган йигитга суд ҳукми ўқилган эди. Шунингдек, Қашқадарёда севгилиси томонидан зўрлангани айтилган 18 ёшли қиз жонига қасд қилган ва Сирдарёда мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизни зўрлаган эркак суд қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди