Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди

Наманган вилоятининг Поп ҳамда Тўрақўрғон туманларида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланган шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Экология бошқармаси

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Экология бошқармаси назорат инспекцияси Поп ҳамда Тўрақўрғон туманлари экология бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида туманнинг «Қазноқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси сув ҳавзасида экологик рейд тадбирини ўтказган. Тадбирда тақиқланган усуллар билан ноқонуний равишда балиқ овлаётган фуқаролар аниқланган.

Жами 124 дона ҳар хил турдаги, яъни Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган 55 та «Туркистон мўйловдори» ва бошқа турдаги балиқлар ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Фуқаролар ўзларининг бу хатти-ҳаракатлари билан ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш натижасида жами 128 миллион 250 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳолат бўйича қонуний баҳо бериш учун фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Поп туман прокуратурасига юборилган.

Аввалроқ Жиззахда уч киши Арнасойда ноқонуний балиқ овлаб, табиатга қарийб 62 млн сўм зарар келтиргани, Қашқадарёда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани, Фарғонада профилактика инспектори пора сифатида балиқ олгани тўғрисида хабар берилганди.

АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Жаҳон15:41 | 28.9.22
АҚШ Россиянинг ядровий қуролини кузатишни кучайтирди
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди