Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди

Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинадаги урушга жалб қилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Россияда элчихонаси ватандошларга бу борада огоҳлантириш билан чиқди.

Фото:«EADaily»

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантиради, бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланиш)га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради.

«Элчихона юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақиради», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиянинг Коломна шаҳрида полиция «Жигули»да танкка қарши ракеталарни олиб кетаётган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги 17 июнь куни уруш бошланганидан буён Украина томонида жанг қилиш учун келган хорижлик ёлланма аскарлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди. Маълум қилинишича, «махсус ҳарбий операция» бошлангандан бери Киев расмийлари Украинага 6956 нафар хорижлик ёлланма аскарни жалб қилган, улар орасида тириклар рўйхатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди