Ўзбекистонда беш нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди

Судьялар олий кенгашининг 9 август куни ўтказилган йиғилишида беш нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, йиғилишда Судьялар олий кенгаши йиғилиши кун тартибидан айрим судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала ҳам ўрин олган. Муҳокамалар якунида Кенгаш қарори билан:

  • Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов;
  • Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев;
  • Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;
  • Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун;
  • Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этгани сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Бундан олдин, Судьялар олий кенгаши 2 нафар судьянинг ваколатини муддатидан аввал тугатгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди