Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради

Ўзбекистонда сўнгги уч йилда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муддати 30-40 кунгача қисқарди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Қайд этилишича, сўнгги уч йилда истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш соҳаси модернизация қилинган. Жумладан, аҳолига газ баллонларини «айланма» усулда етказиб бериш йўлга қўйилган, автотранспорт воситалари парки сезиларли даражада кенгайтирилган, темир йўллари бўйлаб ёқилғини ташиш учун вагон-цистерналари сотиб олинган.

Натижада 3,7 миллион хонадонга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати 46-50 кундан 30-40 кунгача қисқарган. Бундан ташқари, газ баллонларини махсус штрих-кодлар орқали истеъмолчига етказиб бериш бўйича онлайн мониторинг ўрнатилган, ёнилғи учун ўзаро ҳисоб-китоблар махсус ID-карталар орқали нақд пульсиз шаклга ўтказилган, суюлтирилган газ билан ишлашнинг ҳар бир босқичида видеокузатув камералари ўрнатилиши туфайли коррупция ҳолатлари деярли йўқ қилинган.

«Йил охирига қадар суюлтирилган газ ташиш ҳажмини 3,6 минг тоннагача оширадиган қўшимча вагон-цистерналарни сотиб олиш, сақлаш ҳажмини кенгайтириш учун газ қуйиш шохобчаларига 22 та сиғимлар ўрнатиш, шунингдек, суюлтирилган газ сифатини назорат қилиш учун мустақил кимёвий лабораторияни жалб қилиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 2024 йилга бориб суюлтирилган газ ҳажмининг ойлик фондини босқичма-босқич 56 минг тоннагача ошириш, 69 минг дона газ баллонларини аҳолига фойдаланиш учун етказиб бериш режалаштирилган. Шу билан бирга, «Isuzu» маркали 31 та юк ташувчи автомобиллар сотиб олиш ҳисобига газ баллонларини ташишга мўлжалланган мавжуд автотранспорт паркини янада кенгайтирилади. Таъкидланишича, буларнинг барчаси хонадонларга суюлтирилган газ ташиш ҳажмини ойига ўртача 1,9 тоннага оширишга хизмат қилади.

Аввалроқ Наманганда фуқаро суюлтирилган газ баллонларини ўз нархидан салкам 3 баравар қимматга сотгани ва Хоразмда фуқаронинг уйини газ тармоғига улаб бериш учун 200 доллар сўраган мансабдор қўлга тушгани хабар қилинган эди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди