Ўзбекистонликлар Тошкентдан асосан қайси ҳудудга кўчиб ўтмоқда?

2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.

Фуқаролар олти ой давомида Тошкент шаҳридан асосан Тошкент вилоятига кўчиб кетган — 3611 нафар. Ундан кейинги ўринни Қашқадарё вилояти банд этган — 194 киши мазкур вилоятга кўчиб кетган.

Ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

  • Тошкент вилояти – 3611 киши;
  • Қашқадарё вилояти – 194 киши;
  • Самарқанд вилояти – 130 киши;
  • Хоразм вилояти – 117 киши;
  • Сурхондарё вилояти – 117 киши;
  • Бухоро вилояти – 112 киши;
  • Навоий вилояти – 88 киши;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 88 киши;
  • Жиззах вилояти – 82 киши;
  • Фарғона вилояти – 82 киши;
  • Андижон вилояти – 76 киши;
  • Сирдарё вилояти – 70 киши;
  • Наманган вилояти – 46 киши.

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси 35,6 миллион кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 17,7 миллиони аёллар бўлса, эркак сони бироз кўпроқ — 17,9 миллион. Шунингдек, шаҳарда яшовчилар сони 18,1 миллион кишига етган бўлса, қишлоқда яшовчилар 17,5 миллион нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 километр квадрат майдонга қанча аҳоли тўғри келиши, мамлакат аҳолиси кунига қанчага кўпаяётгани маълум қилинганди. Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш ёши бўйича маълумот берилган.

Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади
Жамият21:42 | 30.9.22
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинади