Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Д.У. исмли шахс фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитгани аниқланган. Буни амалга оширмаслик эвазига у фуқаро З.дан 3 минг доллар талаб қилган. Келишилган пулнинг 500 доллар ва 4 дона тилла тақинчоқларни олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Аввалроқ Бухорода эркак билан ишқий муносабатларини ошкор қилмаслик учун пул олган қиз ушланганди. Шунингдек, Самарқандда 40 яшар эркак билан гаплашиб, унга «шантаж» қилган 16 ёшли қиз қўлга олинган.

Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди