Россияга Суриядан ҳарбий техника ортилган кема келгани маълум қилинди

АҚШ санкцияси остидаги Россиянинг «Sparta II» савдо кемаси июль охирида Суриядан Россияга кетаётганда Туркиянинг Босфор бўғозидан кесиб ўтди. Европа разведкаси кемада Россия Украинага қарши урушда фойдаланмоқчи бўлган ҳарбий техника борлигини маълум қилди.

Фото: «Bosphorus Observer»

АҚШ ҳукумати, шунингдек, Россия Қора денгизга ҳарбий юкларни ташиш учун савдо кемаларидан фойдаланаётганини билдирган. Сурияда 17-25 июль кунлари транспорт воситлари ортилган «Sparta II» кемаси қайд этилган, кейинроқ кема Босфор бўғозини кесиб ўтаётганда аниқланган. Шундан сўнг у Новороссийскда камида 11 та машина билан қайд этилган.

«Кема Босфор бўғозидан ўтганида NATO’га аъзо Туркия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган», — дейди журналистлар.

Шу муносабат билан АҚШ Давлат департаменти Туркия ҳукуматига сўровлар юборган. Туркия расмийсининг нашрга айтишича, агар эҳтимолий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумот бўлмаса, Анқара савдо кемаларини текширмайди. Россия Суриядан айнан қандай техника олгани маълум эмас. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2017 йилда россиялик ҳарбийлар у ерда қирувчи самолётлар, лазер ёрдамида бошқариладиган ракеталар, танклар, электрон уруш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари каби 160 дан ортиқ замонавий қурол-яроғларни синовдан ўтказганини таъкидлаганди.

Маълумотларга кўра, Суриядан қурол-яроғ етказиб берилиши Россия қўшинларинининг умумий логистикасига таъсир қилади. Чунки Новороссийскдан босиб олинган Қримдаги базаларни қайта таъминлаш учун фойдаланилади. У ердан эса Херсон ва Запороже вилоятларининг босиб олинган ҳудудларига техника етказиб берилаяпти. Қўшимча техниканинг узатилиши Украина Қуролли Кучларининг мамлакат жанубида қарши ҳужуми таҳдиди билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Россия билан ҳамкорлик туфайли Туркияга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. ЕИнинг олти нафар расмийси мазкур маълумотни тасдиқлаган. Улар Европа сиёсатчилари Туркия ва Россия ўртасидаги яқинлашувдан жиддий хавотирда эканини билдирган. Бу, хусусан, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ва энергетика, молия ва савдо соҳаларида ҳамкорликни оширишга қаратилган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди