Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятида 11,5 килограммдан ортиқ олтин кукунини ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар қўлга олинди, деб хабар берди вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, икки нафар фуқаро Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, Навоий вилоятида яшовчи бир гуруҳ шахслар уларга 50 минг доллар эвазига 11,5 килограмм олтин кукунини сотмоқчи эканини билдирган. Ушбу шахслар олтин кукунини Самарқанд шаҳрига олиб келиб беришни ваъда қилган.

Мазкур аризага асосан Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида 6 нафар шахс ариза муаллифларига 11,575 килограмм олтин кукунини 50 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоийда ноқонуний тилла қазиб олмоқчи бўлган 4 нафар шахс заҳарланиб, ҳалок бўлгани, Самарқандда таркибида олтин бўлган тошларни ноқонуний қазиб олган гуруҳ аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди