Шавкат Мирзиёев шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев «Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шахмат Федерацияси

Маълум қилинишича, ғолиблар  ва иштирокчилар Янги Ўзбекистон шон-шуҳратини бутун дунёга тараннум этиш йўлида ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этгани  ва дунё давлатларининг 188 та жамоаси орасида ғолибликни қўлга киритгани  учун мукофотлаган.

«Олимпиада чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлгани ҳамда республикада спортни кенг оммалаштириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур, мардлик ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Вахидов Жаҳонгир Таирович — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Егин Владимир Николаевич — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Соколов Иван — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

 

«Келажак бунёдкори» медали билан

Бобомуродова Мафтуна Панжиевна — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Маликова Маржона Абдимажид қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Омонова Умида Шуҳрат қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Ҳамдамова Афруза Акбаровна — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи — Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси», дейилади фармонда.

Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Янгиликлар15:41 | 29.11.22
Хоразмлик аёл турмуш ўртоғига бир буйрагини берди
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди