Шавкат Мирзиёев Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди — фото

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу ерга 2020 йил октябрда келган, институт негизида қурилиш кластери ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шундан сўнг, ажратилган майдон кенгайтирилиб, янги лойиҳа ишлаб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Аввало, институт учун иккита 5 қаватли ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино барпо этилди. Қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, спорт мажмуаси, ётоқхона шу ерга жойлаштирилган. Бугунги ташриф чоғида давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари, таълим масканининг фаолияти билан танишган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Институтда 4 та факультет ва 23 та кафедра бор. Бакалавриатда 22 та, магистратурада 25 та мутахассислик бўйича таълим берилмоқда. Замон талабларидан келиб чиқиб, «ақлли» уйлар ва шаҳарлар инфратузилмасини лойиҳалаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, иншоотлар зилзилабардошлиги каби йўналишлар дастурга киритилган.

Янги бинолар фойдаланишга топширилиши билан таълим қамрови ва сифати ошади. 2022/2023 ўқув йили учун 1 минг 600 дан зиёд квота ажратилган. Улар билан жами талабалар сони 7 минг 500 нафардан ортади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари шу ерда талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

«Биз қайси соҳани ислоҳ қилишга киришсак, аввал мактаб яратишдан, кадрлар тайёрлашдан бошлаяпмиз. Бу институт ҳам келгусидаги бунёдкорлик ишларига замин бўлади», — деган Шавкат Мирзиёев.

Шу боис ўқув дастурлари замон билан ҳамқадам бўлиши зарурлиги таъкидланган.

«Бугун қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётидаги «драйвер»лардан бири. Ҳамма жойда қурилишлар бўлаяпти, турли материаллар ишлаб чиқариляпти. Лекин беш йилдан кейин бугунги билим камлик қилади. Шунинг учун доим изланишда бўлишингиз, ўзингизга инвестиция қилишингиз керак. Бу инвестиция нима? Касбни мукаммал эгаллаш, тил ўрганиш, ишлаб, тажриба тўплаш», — деган Президент.

Мулоқотда талабалар институтда яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берди, мақсадлари ва таклифларини билдирган. Давлат раҳбари уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга кўрсатмалар берган.  Талабаларнинг амалиётини лойиҳа институтлари ва қурилиш компанияларида  ташкил этиш, илмий ишларига буюртмалар шакллантириш зарурлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

2022 йил 6 июль куни қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталиб, соҳадаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш, уларга академик ва молиявий мустақиллик бериш зарурлигини айтган эди.

Шунга мувофиқ, институтнинг ташкилий-бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бошланган. Уни муҳандислик, архитектура, қурилиш ва қурилиш материаллари технологиялари, рақамли қурилиш йўналишларига ихтисослаштириш мўлжалланган. Бу йилдан “Рақамли Университет” тизимини жорий этиш, келгуси ўқув йилидан бошлаб, кириш имтиҳонларини халқаро стандартлар асосида йилига икки марта ўтказиш режалаштирилган. Президент оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам суҳбатлашган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 12 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борганди.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди