Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар билан учрашди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди.

Фото: «Янги Ўзбекистон»

Ушбу учрашув давомида давлат раҳбари 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган йигитлар ҳақида ҳам гапирган.

«2026 йили илк марта Шахмат олимпиадасига мезбонлик қиламиз. Мана кўрасизлар, бутун дунё ўша турнирга бутунлай бошқача кайфиятда келишади. Ўзбекистонга, чемпионлар юртига боряпмиз-ку, деб қаттиқ тайёргарлик кўришади. Кеча телефон қилганимда ҳам айтганимдек, биз улардан ҳам зўрроқ тайёрланишимиз керак», — деган Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлаганини маълум қилган. Йигитларга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, қизларга эса «Келажак бунёдкори» медали бериш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекилган.

Бундан ташқари, Президент чемпион йигитларимизга машиналар ҳам совға қилинишини эълон қилган.

«Чемпионларимизга яна қанақа совға беришни узоқ ўйладим. Мана, боксчиларимизга шундай катта пул мукофоти, машиналар бердик, шахматчиларимизга ҳам бермасак, адолатдан бўлмайди. Шу сабабли уларга машина ҳам совға қиладиган бўлдик. Ёш-ёш йигитларимиз уйига машина ҳайдаб борса, тасаввур қилинглар, бу ёшларимизга қандай катта мотивация бўлади», — деган давлат раҳбари.

Ҳозирча машина русуми маълум қилинмаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклаганди. Кейинроқ Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг шахматчиларга йўллаган табриги матнини эълон қилганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди