0:18 | 10.08.22 375

Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади

Маневрлар Хитой армияси машғулотларига жавобан амалга ошмоқда

Тайван қуролли кучлари 9 августь куни орол жанубидаги Пиндун округида Хитой армиясининг маневрларига жавобан артиллерия отишма машғулотларини бошлади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Оролнинг саккизинчи армия корпуси вакили бу маълумотни тасдиқлаган. Машғулотлар 155 миллиметрли ўзиюрар гаубиц ва 120 миллиметрли миномётлардан ўқ отишни ўз ичига олади. Уларнинг мақсади душман босқини вақтида артиллериянинг жанговар қобилиятини синаб кўришдир.

Хитой армияси 4 августь куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг Тайван атрофида кенг кўламли машқларни бошлаган. Сиёсатчи Хитой норозилигига қарамай баҳсли оролга ташриф буюрган. Машғулотлар давомида баллистик ракеталар учирилган, улардан бештаси Япония ҳудудига тушган. Ҳолат юзасидан Токио норозилик билдириб, машғуотларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

Мавзуга доир: Тайван Хитойнинг таҳдидларига жавоб қайтарди


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 56
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 442
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 200
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1183
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 432
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 240