Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида тожикистонлик ҳарбий кадрлар тайёрлашни ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Фото: «acca.media»

Маълумот икки давлат мудофаа вазирликлари раҳбарларининг учрашувида эълон қилинган. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбанов Тожикистон Мудофаа вазирлиги раҳбари, генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилган. Музокаралар натижасида қўшимча шартнома имзоланган.

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бу Тожикистондан келган барча манфаатдор ҳарбий хизматчилар учун Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида малака ошириш имкониятини назарда тутади. Қабул чоғида давлатлар нафақат сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлангани айтилган.

Аввалроқ Тожикистон президенти армияни тайёр туришга чақирганди. Шунингдек, Тожикистон армияси ҳақида сохта хабар тарқатганларга жазо тайинланиши маълум қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди